Ғаллаорол тумани Адлия бўлими томонидан "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш" бўйича семинар бўлиб ўтди
Ғаллаорол тумани Адлия бўлими томонидан "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш" бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда. Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 259-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Самарқанд" МФЙида жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига яқинда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги" Концепцияси, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, хусусан, оила, меҳнат қонунчилигига оид, алимент масалалари, Гиёхвандлик, Наркотик моддалар савдосига қарши курашиш юзасидан зарур тушунчалар берилди.
Тарғибот тадбиридан сўнг Адлия бўлим бўшлиғи О.Ҳасанов томонидан Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу сайёр қабулда 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан зарур тушунча ва кўрсатмалар берилди.
Муддат талаб талаб этувчи 6 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиш учун расмийлаштириб, тегишли тартибда назоратга олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)