Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

19 август 2022 йил
220
0

2022 йил 19 август куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 14-“Узунбулоқ” сайлов округидан депутат Ш.Каримова сайланди.

Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия ишида тумандаги ўқув муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири А.Суюновнинг ҳамда туманда “Аёллар дафтари”га (3-босқич) киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман  ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Байматованинг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, сессияда Ғаллаорол тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси васийлик Кенгашининг таркибини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги № КҚ-331-IV-сонли қарорининг ижроси, кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, 2022 йил туман маҳаллий бюджетининг харажатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар О.Мамиров, М.Бобоева, Б.Ғозиева, З.Фозилов ва С.Лапасовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар