Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди

27 май 2022 йил
371
0

Бугун – 27 май куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 27-“Жума” сайлов округидан депутат Ш.Эшмаматова сайланди.

Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан “Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси А.Муродовнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Т.Қўчқоровнинг “Туманда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги ахбороти, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси С.Лапасовнинг “Туманда ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, 43-сессия ишида кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш, туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022-2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 213-сонли қарорининг ижроси, Аламли МФЙ хизмат биносини жорий таъмирлашга маблағ ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 29 апрелдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 54-сонли ахборотномаси ҳамда тумандаги 30- ва 81-мактаблар директори лавозимига вилоят халқ таълими бошқармасидан тавсия этилган номзодлар танловини ўтказиш тўғрисида масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

 

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар О.Мамиров, Р.Хандамов, Б.Ғозиева, Т.Жўраев, Б.Қоражонов, К.Зарипов, Б.Давурбоева, О.Шодмонқулов, А.Тиловов, Ш.Эшмаматова, А.Суюнов ва А.Исмаиловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар