Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

22 июль 2022 йил
243
0

2022 йил 22 июл куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 21-“Лалмикор” сайлов округидан депутат Ф.Акмурзаев сайланди.

Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия ишида туман прокуратураси томонидан 2022 йил 6 ойи давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисидаги,

 

Ғаллаорол туманидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суди раисларининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисидаги, Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлимининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги, туман адлия бўлими бошлиғининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти тўғрисидаги, туман ички ишлар бўлимининг 2022 йил 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 30 июндаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 78-сонли ахборотномаси ҳақидаги, туман молия бўлими бошлиғининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги, халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 167/27-6-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги, туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисида, кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисидаги, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотлари эшитилди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

 

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар Р.Хандамов, Б.Қоражонов, О.Мамиров, А.Тилабов, Б.Ғозиева, А.Исмаиловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.


Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати


 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар