Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » 2022 йил 15 апрел куни туман молия бўлимининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди

2022 йил 15 апрел куни туман молия бўлимининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди

15 апрель 2022 йил
452
0

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 20-“Молтоб” сайлов округидан депутат Б.Қоражонов сайланди.

Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

 

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Х.Саидовнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бўйича, туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича “Жиззах Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Ғаллаорол тумани филиали бошлиғи в.б. Ш.Вафаевнинг ҳисоботлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Назаровнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар бўйича ахборотилари эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Шунингдек, 42-сессия ишида кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш, туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, туманда “Аёллар дафтари”га (3-босқич) киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 31 мартдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 46-сонли ахборотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги ““Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши билан боғлиқ айрим масалалар таҳлили тўғрисида”ги 1-11/22-137/8-сонли маълумотномаси, 2022 йил 1-чорагида туман маҳаллий бюджетининг харажатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга йўналтириш, туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш, туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва туман ички ишлар бўлимининг 2022 йилнинг уч ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар Р.Хандамов, М.Бобоева, О.Мамиров, К.Зарипов, Б.Ғозиева, Б.Давурбоева, О.Шодмонқулов, Т.Жўраев, З.Фозилов, А.Исмаилов, Ш.Каримова ва Ю.Ачиловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар