Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Электрон савдо платформаси орқали ауксион ва танловларда иштирок этиш тартиби бўйича семинар ташкил этилди

Электрон савдо платформаси орқали ауксион ва танловларда иштирок этиш тартиби бўйича семинар ташкил этилди

16 август 2022 йил
141
0

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида семинар ташкил этилди, унда янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ҳамда унинг маҳаллардаги ҳотин-қизлар фаоллари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сонли ва 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорлари ижроси доирасида “E-AUKSION” электрон – онлайин савдоларни ташкил этиш маркази ДУКнинг Жиззах вилояти вакили Фарход Муродов томонидан семинар ташкил этилди.

 

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори мазмун моҳияти ҳамда “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ауксион ва танловларда иштирок этиш тартиби, савдо платформасидан рўйхатдан ўтиш, электрон рақамли имзо калитини олиш ҳамда иштирокчиларнинг "E-AUKSION" электрон савдо платформаси бўйича саволларига батафсил тушунчалар берилди.

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар