Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88

ЭЪЛОН!

07 январь 2022 йил
338
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарорининг 5-бандида 2022 йилнинг 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво аризаси, ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш тартибини жорий қилиш вазифаси белгиланган.
2022 йил 1 январдан бошлаб қоғоз шаклидан воз кечган ҳолда фақат электрон шаклда юбориш тартиби ўрнатилди.
Шу боис, судга мурожаат этишда Олий суднинг Интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) да жойлашган “Мурожаат” (exsud.sud.uz) рукни орқали судларга электрон шаклда юбориш, уларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш ва суд қарорларини электрон шаклда олиш имконияти яратилган.
Шунга кўра, судга мурожаат этишда мазкур имкониятлардан кенг фойдаланиш лозим бўлади.

Ғаллаорол туман, туманлараро

(Жиноят ишлари бўйича, Фуқаролик ишлари бўйича ва Иқтисодий) судлари

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар