Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Волонтёрлар билан самарали ишларни ташкил этиш мавзусида ўқув семинар

Волонтёрлар билан самарали ишларни ташкил этиш мавзусида ўқув семинар

16 июль 2022 йил
259
0

Жорий йилнинг 16-июл куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат макатабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 11-апрелдаги 169-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан маҳалла ёшлар етакчиси ва волонтёр ёшларига ўқув семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда 8 нафар маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда 50 нафардан ортиқ волонтёр ёшлари иштикок этди. Тадбирга таклиф этилганлар: Ғаллаорол туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши, туман “Бувижонлар мактаби” ҳамда туман ИИБ ҳодимлари.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бош мутахассиси А.Раббимов кириш сўзи билан ўқув семинарини бошлаб берди. Ўз маърузасида ўқув семинарида кўзланган мақсад ва вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-апрелдаги 169-сон қарорларининг мазмун моҳияти тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини ЗООМ иловаси орқали иштирок этаётган Ўзбекистон Волонтёрлари ассоциацияси раҳбари Ширин Абидовага берди. Ш.Абидова бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, тизимга оид янгиликлар ва ислоҳатлар тўғрисида сўз юритиб ўтди. Ўқув семинар давомида

Ўзбекистон Волонтёрлари ассоциацияси ментор тренерлари У.Нуруллаев ва Н.Номозова томонидан ўқув семинарини давом этирди. Семинар жараёнда иштирокчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди; Волонтёрлик фаолияти билан ким шуғулланиши мумкин ва улар қандай фаолиятни амалага оширишлари мумкин? Семинар савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Шунингдек, Жиззах волонтёрлар мактабининг амалга оширилган фаолияти акс этган видео ролик номойиш этилди. Тадбир жараёнида мусиқий чиқишлар ва оммавий флашмоб йиғилган ёшларни ўзаро бир-бирларига янада мослашиш учун ажойиб имконият бўлди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар