Ғаллаоролда маҳалла раислари ўртасида ўқув семинар ўтказилди
Ғаллаорол туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мажлислар залида Республика "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Телмон Ўринов бошчилигида ўқув семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда Жиззах вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси АКТ бош мутахассиси Руслан Нишонов, Ғаллаорол туман имом хатиби ноиби Муротов Махсудхон ҳамда дин ишлари бўйича бош мутахассиси Ғуломжон Қаржовов, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Дастлаб семинарни туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шарофат Сафарова очиб берди.
Семинарда давомида сўнги 2 йилда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишлари ва ҳудудларга ташрифлари мобойнида соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари борасида тушунчалар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)