Конституция бахтимиз пойдевори
Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласи ҳудудидаги 78-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан "Конституция бахтимиз пойдевори" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчиларга бош қомусимизнинг моҳияти, халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни тўғрисида тарғибот қилинди.
Тадбир якунида таълим муассасасининг фан, спорт соҳасида катта ютуқларга эришган бир гуруҳ ёшлар байрам муносабати билан тақдирланишди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)