Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси мазмун-моҳияти юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси О.Эсанов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси мазмун-моҳиятини кенг ёритиш мақсадида туманнинг “Нурафшон” МФЙ биносида маҳалла фаоллари ва фуқаролари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати жараёнида иштирокчиларга юқорида қайд этилган Конституциянинг 47-моддасига кўра,
-ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга,
-ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас;
-уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши;
-давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши;
-аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланганлиги тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб бериб, уларнинг мавжуд ҳуқуқий муаммоларни эшитиб, уларни ҳал қилиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтди.
О.Эсанов
Жиноят ишлари бўйича
Ғаллаорол туман суди раиси