Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Янги таҳрирдаги конституция – инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати

Янги таҳрирдаги конституция – инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати

04 сентябрь 2023 йил
93
0

2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги таҳрирдаги конституцияда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайтирилди.

Хусусан, конституциянинг 30-моддасида ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

31-моддасида эса ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Шунингдек, ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эгалиги, ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмаслиги, уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши мустаҳкамланди.

Бу эса ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан кафолатланганлик даражасини янги босқичга олиб чиқди.

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман суди раиси А.Норбеков

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар