Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
“Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол БХМ бошқарувчиси Ғ.Ғайбуллаевнинг маълумотига кўра
“Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол БХМдан Ғаллаорол тумани Олимлар МФЙ Хақберди Зиётов кўчаси, 22-уйда яшовчи фуқаро Адилов Нажмиддин Хабибуллаевич томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.01.2023 йилдаги ПҚ-39-сонли қарорига асосан Тикувчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида 36 ой муддатга, асосий қарзга нисбатан 6 ой имтиёзли давр ва йиллик 18.00 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан тикув машинаси сотиб олиш учун 28 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағини ажратилишини сўраб мурожат қилган. Фуқаро Адилов Нажмиддин Хабибуллаевич ҳозирги кунда oilakredit.uz платформаси орқали таъминотчи корхона билан электрон олди-сотди шартнома имзоланмагани сабабли кредит ажратиш жараёнига етиб келмаганлигини маълум қиламиз.