Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Ғаллаорол туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотига кўра
Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистон кўчаси 21/11-уйда яшовчи фуқаро Б.Абдусаидова оилали турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан онаси Ахмуратова Саодатнинг уйида яшайди, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, фарзандлари учун болалар пули билан таъминланган, фуқаронинг ўзи ва турмуш ўртоғи тўлақонли меҳнатга лаёқатли, фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи ҳамшира ва туман ҳокимлиги ёрдамида деҳқон бозорига фаррош бўлиб ишга жойлаштирилди,
2021 йил уй-жой таъмири учун туман ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор ҳомий топилиб 10 000 000 (ўн млн) сўм берилган,
2022 йил фуқаро Б.Абдусаидова оиласи Nexia-1 русумли автомашина олган, 2022 йил апрел ойида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан 2 нафар фарзандлари учун суннат тўйи ўтказилиб берилган, фарзандлари учун 2 та тўй кийим боши, 2 та велосипед ва озиқ-овқат (1 қоп ун ва 5 л ёғ) берилган, октябр ойида Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан тикувчилик қилиш мақсадида хом-ашё олиш учун 14 фоизли 3 000 000 (уч млн) сўм берилган, доимий равишда туманда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиб совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.
Шунингдек, 2022 йил “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан июн ойида онаси фуқаро Ахмуратова Саодатга даволаниши учун 1 200 000 (бир миллион икки юз минг) сўм, август ойида 2 000 000 (икки млн) сўм берилган ва фарзандлари учун бепул мактаб формаси берилган.
2022 йилда декабр ойида фуқаронинг онаси Ахмуратова Саодатга уй таьмири учун Жиззах вилоят Кенгаш қарорига асосан 15 000 000 (ўн беш миллон) сўм маблағи карта ҳисоб рақамига тушириб берилди. Декабр ойида фуқаро Б.Абдусаидовага соғлигини тиклаш учун Республика Аёллар жамғармаси фонди томонидан тумандаги “NEW LIFE MEDIСAL CENTER” МСhJга 5 000 000 (беш млн) сўм ўтказиб берилган, декабр ойи якуни билан фуқаронинг онаси “Темир дафтар”да турганлиги учун озиқ-овқат махсулотлари берилди ва фуқаронинг фарзандлари учун озиқ-овқат ҳамда байрам совғалари берилган.
Шу ўринда фуқаролардан ўз оиласида мавжуд бўлган ички имкониятлардан мақсадли фойдаланиши зарурлиги, кўрсатилаётган ёрдамлардан тўғри хулоса чиқариши зарурлиги билдирилади.
Шунингдек, эслатиб ўтамиз асоссиз, нотўғри маълумотларни тарқатиш орқали фуқароларнинг давлат сиёсатига бўлган ишончини пасайтиришга бўлган уринишлар албатда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши огоҳлантирилади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати