Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

13 июнь 2024 йил
81
0

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув семинар машғулотли ўтказилди.

Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар  ҳокимликлари ходимларини  этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ,  2024 йил 13 май куни  Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида  ҳокимлик ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича  умумий вамахсус ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

Махсус ўқув машғулоти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, контрагентларни текшириш бўйича Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  595-сонли қарори билан тасдиқланган ҳокимлик ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига мувофиқ ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни  бажариш жараёнида текширувлар ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби, мақсади ва муддатларини белгиловчи ички ҳужжатлар билан таништириб, амалиётда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш қоидалари, ишга қабул қилишда номзодлар текшируви ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатлари, давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиби ва усуллари, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июрь куни қабул қилинган ЎРҚ-931 “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни бўйича баътафсил тушинтириш ва тавсиялар берилди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар