Конститутция бахтимиз қомуси
Конституциямизнинг 13-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва мустақиллик йилларида қабул қилинган барча қонунларимиз, олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шу улуғ мақсад йўлида давлатимиз умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланиб, фуқароларимизнинг эркинликлари, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаб келмоқда. Истиқлол йилларида Юртбошимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида миллий қонунчилигимизда нафақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки инсонпарварлик тамойиллари ҳам кучайтирилди.
Жиззах вилояти Фуқоролик ишлари бўйича
Ғаллаорол туманлараро суди судияси
Алмосова Дамира Абдураҳмоновна