Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Янги таҳрирдаги конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдеворидир

Янги таҳрирдаги конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдеворидир

24 октябрь 2023 йил
98
0

Мамлакатимизда ўтган йиллар  давомида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганкенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Ушбу конституциявий принцип доирасида Бош Қомусимизнинг 9-бобида инсоннинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда уларнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланиб, унда мажбурий меҳнат тақиқланиши, болалар меҳнати билан боғлиқ норма муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида, суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши қатъий мустаҳкамланди.

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман суди раиси А.Норбеков

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар