Суд тизимида 1 январдан нималар ўзгарди?
2023 йил 26 декабрда “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 887-сонли Қонуни қабул қилинди.
Кейинги йиллардан “Янги Ўзбекистон-янги суд” принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсонннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаритлаган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш фуқарорлар ва тадбиркоралрнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил суловни амалга ошириш жараённида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларининг қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартитибн қайта кўриб чиқиш заррурилиги кўрсатмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқраолик процессуал кодексига суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштиришига барҳам берилишини, ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда аппеляция ёки кассация ёки тафтиш тартибида кўриш босқичлари жорий этилишини, ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида қайта кўрилишини, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланишини, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатишини, суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқларининг кафолатларини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловдан фойдаланиш даражасини янада оширишга, судьяларнинг иш ҳажмини ҳамда юкламасини мутаносиб тарзда белгилашга, судларнинг масъулиятини янада оширишга ишларнинг сифатили ва ўз вақтида кўрилишига суд қарорларини қайта кўришга ўрта бўғинлар-вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг судлардаги ортиқча харажатлари тежалишига хизмат қилади.
Хусусан, ушбу қонуннинг амалиётда жорий этилиши:
-Олий суд судьяларининг асосий эътиборини қуйи судлар учун ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратишдир;
-суд қарорларини қайта кўришда вилоят ва унга тенглаштиирлган судлар имкониятидан янада кенгроқ фойдаланишга;
-судларнинг масъулиятини ошириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига;
-аҳолининг судларга бўлган ишончини оширишга;
-ушбу ислоҳотлар одил судловни таъминлашга кўмаклашади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Ғаллаорол туманлараро суди судьяси
Алмосова Дамира