Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "Қудратимиз-дўстлигимизда"

"Қудратимиз-дўстлигимизда"

29 июль 2023 йил
20
0

30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан Ғаллаорол тумани Маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугун – ушбу қувончли айёмда “Халқлар дўстлиги” фестивали доирасида ўтказилаётган турли маданий-маърифий, спорт ва илмий-амалий тадбирлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.
Туманда истиқомат қилувчи миллатлар ўртасида дўстона алоқалар, азалий қардошлик ва биродарлик анъаналари янги босқичда давом эттирилаётгани халқларимизнинг эзгу орзу-умидлари рўёбга чиқаётганидан далолатдир.
Тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан турли миллат вакилларининг куй-қўшиқлари ҳамда рақсларидан тузилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар