Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ғаллаорол туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табрик сўзларини ўқиб эшиттириб, Ватанимиз мудофасини мустахкамлаш, чегараларимиз даҳлсизлиги, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда фидойилик билан хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга байрам совғалари топширилди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан Миллий армиямиз, қуролли кучларимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслар байрам тадбири иштирокчиларига катта қувонч ҳамда байрамона кайфият улашди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)