Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Қўша қариш саодати

Қўша қариш саодати

16 июнь 2023 йил
24
0

Нуронийлар жамғармаси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида Ғаллаорол туманининг Нурафшон маҳалласи ҳудудидаги 24-умумтаълим мактабида “Қўша қариш саодати” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирга 50 йилдан ортиқ турмуш йўли билан ёш оилаларга ўрнак бўлиб келаётган энг намунали 3 та оила таклиф қилинди.
Тадбир давомида ёш оилаларга оилада тинчлик, осойишталикни таъминлаш сирлари тўғрисида кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга бўлган табаррук отахон ва онахонлар ўз маслахатларини беришди.
Маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирга байрамона кайфият улашиш мақсадида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан бадиий концерт дастури намойиш этилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар