Қўша қариш саодати
Оила-ватан ичра кичик ватан, муқаддас гўша. Унинг мустаҳкам бўлиши умр йўлларини ва тақдирини ўзаро боғлаган, оила мустаҳкамлиги, фарзандлари тарбияси ҳамда камолини ўз бахти деб биладиган, ота ва она деган улуғ номга муносиб бўлган икки инсоннинг саъйи ҳаракатларига боғлиқ.
Бундай оилалар эл юрт ўртасида ҳурмат эътибор қозониб, бахтли ҳаёт кечиришади.
Яшаб ўтган ҳавас қилса арзийдиган умр йўллари билан ёш оилаларга ўрнак бўла олади.
Ғаллаорол туманида бундай оилалар жуда кўплаб топилади.
Махмуд хожи ота ва Офтобой хожи она Шомирзаевлар оиласи шундай барчага ибрат бўла оладиган оилалардан бири.
71 йил тақдирини бир-бири билан боғлаган, ҳаётнинг пасту-баланд кунларини биргаликда ўтказган, ушбу кунда 8 нафар фарзандни тарбиялаб, 87 нафар набира ва чеваралари ардоғида яшаётган нуроний отахонимиз ва мунис онахонимиз чин маънода бахтли инсонлардир.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати