Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Миранда қоидаси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Миранда қоидаси

07 декабрь 2023 йил
67
0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 аперелъ куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

Кониституциянинг 1-моддасида 27-моддасида “Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги белгиланган,

Шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши (“Миранда қоидаси”) халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган норма бўлиб, суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қонун бузи- лишига йўл қўймасликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу маънода Конституциямиз 27-моддасида “Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”, деган норма белгиланмоқда.

“Миранда қоидаси” ўз тарихига эга. 1966 йилда жиноят содир этган Э. Мирандани ҳибсга олган АҚШ Аризона штати полицияси уни сўроқ қилишдан аввал гумон қилинувчи сифатида ҳуқуқлари тушунтирилмаганлиги туфайли, кейинчалик унинг айбга иқрорлиги тўғрисидаги кўрсатмаси асосида чиқарилган ҳукм АҚШ Олий судида бекор бўлган.

“Миранда қоидаси”га (инглизча: Miranda warning) биноан шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши, айбланувчи айбловнинг моҳияти ва асосларидан хабардор қилиниши, шунингдек, сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, жиноят ишларида ўзига қарши гувоҳлик беришга мажбур қилинмаслиги, малакали юридик ёрдам таъминланиши талаб этилади.

Кўпчилик фуқароларимиз тергов органлари томонидан кимдир қўлга олинганида, у нима учун ушланганлиги айтилмаслигидан, айтилганида ҳам ушлаш сабаблари ва айбноманинг асл маъносини тушунмаслигидан шикоят қиладилар.

Айрим ҳолларда, ушланган шахс ўз ҳуқуқларини билмаган шароитда тергов органлари томонидан айбига иқрорлик кўрсатмалари беришга мажбурланиши хавфи мавжуд.

Айнан процессуал ушлаш вақтида инсон оғир руҳий ҳолатга тушади ва ҳуқуқий ёрдамга айниқса муҳтождир, чунки у бундай мураккаб вазиятда жиноятда айбдор ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти унга эмас, аксинча, тергов органларига тўлиқ юклатилганлигини англай олмайди.

Муҳими, мазкур қоидага кўра, шахснинг ҳуқуқлари у яхши тушунадиган тилда тушунтирилиши ва бу тил айнан унинг она тили бўлиши шарт бўлмай, шахс одатда мулоқот қиладиган ва яхши тушунадиган тил бўлиши талаб этилади. Шу нуқтаи назардан, ушбу қоида ушланган шахсга унинг ҳуқуқлари реал таъминланишини кафолатлайди ва унга нисбатан тергов органлари томонидан алдов, нотўғри маълумот бериш ва бошқа ҳар қандай қонунга хилоф усуллар қўлланилишининг олдини олади.

Ушбу қоиданинг Конституцияга киритилиши шахснинг асоссиз ушланиши, адвокат иштирокисиз ёки ўзига қарши кўрсатма беришга мажбур қилинишининг олдини олади.

Айниқса, ўз ҳуқуқларини яхши билган ва талаб қиладиган инсонларга нисбатан тергов вақтида зўравонлик ёки қонунга хилоф ҳаракатлар қилиш эҳтимоли янада пасаяди.

Б.Рахматов

Жиззах вилоят

суди архив мудири

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар