Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

31 октябрь 2023 йил
162
0

Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.

Ижтимоий тармоқда сув иншоати қурилиши ишлари лойиҳа сметада кўрсатилган чуқурликда қазилмаганлиги мавзусида чиққан танқидий материал юзасидан. Кўкгумбаз МФЙ Қоронғули қишлоғида 4,4 тармоқ, 2та сув минораси 2 дона ТП ва 2 та сув қудуғи қуриш ишларини "EVRO SPORT STROY" МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, "Qurilish Taraqqiyoti" МЧЖ томонидан тик қудуқ қазиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан ер ости сувлари қудуқларини бурғулаш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган №062012-сонли рухсатномага мувофиқ қудуқнинг лойиҳадаги параметрлари белгиланган техник талабларни инобатга олган ҳолда 2023 йил апрел ойида бурғулаш ишлари бошланган. Тик қудуқ бурғулаш жараёнида 42 метр чуқурликдан бошлаб сланс қатлам бошланган. "Qurilish Taraqqiyoti" МЧЖ томонидан 48 метр чуқурликда қазилган тик қудуқда геофизик тадқиқот (каратаж) ишлари олиб борилган ҳамда олиб борилган ўрганишлар (каратаж) натижасида 20 метрдан 42 метргача сувли қатлам кўрсатилган. Шу сабабли тик қудуқ қазиш ишларини 48 метр чуқурликда тўхтатиб темир қувир тушириш ишларини олиб борилиши ва 20 метрдан 42 метр оралиғида фильтр ўрнатиш ишлари амалга оширилган. Туман ҳокимлиги томонидан тегишли соҳа корхоналаридан мутахассислар жалб қилган ҳолда объектдаги ҳолатни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилаётганлиги билдирилади.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар