“Қатоғон қурбонлари”хотирасини ёд этиб
Бахт МФЙ худудидаги 78-умум талим мактабида Ғаллаорол туман нуронийлари махаллий ахоли ҳамда ёшлар иштирокида “Қатоғон қурбонлари”хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадюирда 50 нафар мехнат фахрийлари ва нуронийлар, 48нафар ўрта авлод вакиллар ва, 60нафар ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш республика жамғармаси ҳуқуқшуноси З.Азимжонов, Вилоят нуроний жамғармаси раиси Н.Нушаров, Ғаллаорол туман бўлими раиси Ш.Умаров, туман Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, махаллий ахоли ва Қатоғон қурбонларининг оила аъзолари иштирок этишди. Ташкил этилган учрашувда Қатоғон қурбонларининг хаёт йўлини акс эттирган видеоролик номойиш қилинди. шунингдек Қатоғон қурбонига айданган ҳамшахарларимиз тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Тадбир якунида ёшлар билан Нуронийларнинг тинч осойишта ҳаётимизга шукуроналик мавзуларида давра сухбатлари ташкил этилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати