Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди.

Алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди.

01 апрель 2023 йил
137
0

Алимент қарзини тўламасдан қочиб юрган оталардан фарқли ўлароқ, фарзандининг таъминотини биринчи ўринга қўядиган оталар ҳам бисёр. Зеро, «юз йилликни режа қилсанг, фарзанд тарбия қил» деб бежизга айтилмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 7.09.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.Ахмедовдан ундирувчи Х.Ахмедова фойдасига турмушларидан икки нафар фарзандлари таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро хужжати Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига 19.09.2018 йил куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида масъулятни ҳис қилган фуқаро С.Ахмедов ўзининг фарзандининг алимент таъминоти учун олдиндан 35 млн. сўм тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси

Ғаллаорол туман бўлими

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар