Алимент бу қарз эмас, балки фарзанди олдидаги мажбуриятдир!
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 01.06.2015 йилдаги буйруғига асосан қарздор Ш.Кувановдан ундирувчи Ш.Мамасобирова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва даромадларининг ¼ қисми моқдорида алимент ундириши белгиланган. Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор Ш.Қувановга ижро иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш чекланган. Қаздор алиментни ўз вақтида тўланиши бўйича огоҳлантирилган.
Бироқ, йиллар давомида алимент тўламай қочиб юрган ва қарздорлик салкам 17 миллион сўмга борган. Унга нисбатан муқаддам қидирув эълон қилинган эди. Куни кеча олиб борилган тезкор тадбирда қарздор Тошкент шахридан топилиб, давлат ижрочисига топширилди. Ўз навбатида қарздорлик тўланмаганлиги усун Суд томонидан унга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси
инспектори Қодир Атамуродов