Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик

Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик

22 апрель 2022 йил
313
0

Мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни жорий йилнинг
11 апрель куни Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонуннинг мақсади суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижро этиш жараёнига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш, ижро ҳужжатларининг Мажбурий ижро бюроси органларига тааллуқлилиги масалаларини тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси қуйидаги 2321-модда билан тўлдирилди.

“Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 81-82-83-моддалари билан тўлдирилиб, ушбу нормалар:

- ижро ҳужжатларининг Мажбурий ижро бюроси органларига тааллуқлилиги;

- айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш;

- Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар масалаларига бағишланган.

Шу билан бирга, ушбу қонун 31-Бобо билан тўлдирилиб, ижро ҳужжатларини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишнинг ўзига хос хусусиятларининг белгиланиши ҳам алоҳида эътиборга молик.

Ғаллаорол туманлараро иқтисодий

судининг раиси А.Норқўзиев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар