Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "Адлия фуқаролар йиғинида"

"Адлия фуқаролар йиғинида"

07 март 2023 йил
171
0

Бошқарма томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол тумани, "Қашқабулоқ" МФЙда туман адлия бўлими бошлиғи томонидан маҳалла раиси, Ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли билан биргаликда семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган "Ворислик ҳуқуқи" акцияси доирасида фуқаролик қонунчилигидаги мерос ва васиятнома тушунчаси, мерос ва васиятномани нотариал расмийлаштириш тартиби ва мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташкари сайёр қабул ташкил этилиб, 4 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар