Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида"

"Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида"

15 февраль 2023 йил
228
0

Бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Пирхалов томонидан Ғаллаорол тумани, "Тозауруғ" ҚФЙдаги 30-сон умумтаълим мактабида туман адлия бўлими бошлиғи билан биргаликда туман ИИБ, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли иштирокида семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 02.02.2023 йилда тасдиқланган "Ворислик ҳуқуқи" ҳуқуқий акцияси доирасида фуқаролик қонунчилиги, мерос ва васият қолдириш, мерос ва васиятни нотариал расмийлаштириш тартиби тадбир қатнашчиларига тушунтириб берилди.

Бундан ташкари сайёр кабул ташкил этилиб, 10 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди, 5 нафар фукароларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар