Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Маҳалла муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда Адлия органлари иштироки

Маҳалла муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда Адлия органлари иштироки

27 январь 2023 йил
278
0

Бошқарма томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол тумани "Мулкуш" ҚФЙдаги 19-мактабида туман адлия бўлими бошлиғи томонидан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли билан биргаликда семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди. Қолаверса, жорий йилнинг январь ойида маҳалла худудида содир этилган жиноятлар мухокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2022 йилдаги ПФ-269-сон Фармони ва ПҚ-447-сон қарори мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб берилди. Бундан ташкари қиш мавсумида газ ва электр тармоғидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тартиби, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек сайёр кабул ташкил этилиб, 6 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди, 5 нафар фукароларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар