Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш - давр талаби

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш - давр талаби

24 февраль 2023 йил
136
0

Бошқарма томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол тумани, "Сарбозор" МФЙда жойлашган 26-мактабда туман адлия бўлими бошлиғи томонидан туман ИИБ, маҳалла раиси, Ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли билан биргаликда семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган "Ворислик ҳуқуқи" акцияси доирасида фуқаролик қонунчилигидаги мерос ва васиятнома тушунчаси, мерос ва васиятномани нотариал расмийлаштириш тартиби ва мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб берилди.

Бундан ташкари сайёр кабул ташкил этилиб, 5 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар