КУЧЛИЛАР РАҚОБАТДА СИНАЛАДИ
ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан "Энг фаол депутат" кўрик танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Низом талаблари асосида бўлиб ўтган ушбу танловда 10 та туман депутатлари ўзаро куч синаш билан биргаликда ўзларининг сиёсий саводхонлигини ҳам қайтадан таҳлил этишди. Қувонарли ва ҳаяжонга бой бўлиб ўтган танлов жараёнида депутатларимизнинг фаолияти сарҳисоб қилинди.
Узоқ ва бахсларга бой бўлиб ўтган танлов натижаларига кўра, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман кенгашининг депутати Исмаилов Акмал Асланбекович танловнинг мутлоқ ғолиби бўлди.
Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ҳам депутатларимиз қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ғолиб депутатимизга кўрик танловнинг республика босқичида ҳам муваффақият тилаб қоламиз!