Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Қувноқлар ва зукколар

Қувноқлар ва зукколар

27 октябрь 2021 йил
473
0

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли, исътедодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ғаллаорол туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида туман маданият бўлимида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг саралаш туман босқичи ташкил қилинди.

Кўрик танловда ёшлар санъат соҳасидаги исътедоди, билимдонлик, хозир жавоблик йўналишларида беллашдилар.

Жорий йилнинг 27 октябр куни ўтказилган танловда Ғаллаорол тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Дугоналар” жамоаси ва Мирзабулоқ ҚФЙ ҳудудидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Дўстлар” жамоаси беллашишди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар туман ҳокимлигининг фаҳрий ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланишди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг саралаш туман босқичи танлови давом этмоқда.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар