Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ҳуқуқий тарғибот муҳим жараё

Ҳуқуқий тарғибот муҳим жараё

10 январь 2023 йил
200
0

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол туманидаги "Самарқанд" МФЙда туман адлия бўлими бошлиғи томонидан маҳалла профилактика инспектори, Ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли билан ҳамкорликда семинар ташкил этилиб, унда туман адлия бўлими ходими томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчиликни олдини олиш учун зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2022 йилдаги ПФ-269-сон Фармони ва ПҚ-447-сон қарори мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб берилди. Бундан ташқари қиш мавсумида газ ва электр тармоғидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тартиби, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек сайёр қабул ташкил этилиб, 2 нафар фукароларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар