Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда

Ғаллаоролда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда

24 февраль 2023 йил
138
0

 

Ёшларга туманимиз тарихини ўргатиб бориш ота-боболаримиз қолдирган бой меросни асраб авайлашни ёшлар онгига сингдириб бориш, бугунги кун фаравон ҳаётимизга шукроналик туйғуларини шакллантириш мақсадида Ғаллаорол туманининг Гулистон маҳалласида “Уч авлод учрашуви” ташкил қилинди.

Уч авлод учрашуви кекса авлод вакиллари, бугунги куннинг энг фаол вакиллари ҳамда келажак авлод вакилларининг самимий давра суҳбати билан бошланди.

 

Маҳалланинг эл юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга нуроний отахонлари ёшларга ўзларининг  болалик давридаги ҳаётлари тўғрисида сўзлаб беришди.

 

Ҳозирги кунда турли хил соҳаларда меҳнат қилаётган бугунги кун авлод вакиллари юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлаш, халқнинг турмуш фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар беришди.

 

 

Ёшлар томонидан ватанимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқлар, рақслардан иборат концерт дастури байрам тадбирига кўтаринкилик бағишлади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар