Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Уч авлод учрашуви

Уч авлод учрашуви

31 январь 2023 йил
168
0

Ғаллаорол туманининг Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гулистон” тўйлар мажмуасида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

“Уч авлод учрашуви”да маҳалланинг нуроний отахонлари, меҳнат фахрийлари, ҳозирги кун авлод вакиллари ҳамда ватанимизнинг эртанги куни эгалари бўлмиш маҳаллий ёшлар иштирок этишди.

 

 

Авлодлар учрашувида ушбу маҳаллада туғилиб, таълим олиб, ҳозирги кунда Республикамизнинг турли хил вилоятларида ҳар хил соҳаларда меҳнат қилиб ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган меҳмонлар қатнашишди.

 

“Уч авлод учрашуви” туман ҳокимининг маҳалла аҳолисига табриги билан бошланди. Тадбир давомида уч авлод вакилларининг самимий давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Туман Маданият бўлими ҳамда маҳаллий исътедодли ёшлар иштирокида намойиш қилинган қўшиқ ва рақслар гулдастаси учрашувга ва иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар