Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Контрафактсиз ой” ойлиги доирасида

“Контрафактсиз ой” ойлиги доирасида

21 февраль 2023 йил
214
0

Адлия вазирлиги томонидан 15-февралдан 15-мартга қадар Республикамиз миқёсида “Контрафактсиз ой” ойлиги эълон қилинди. Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бутун вилоят бўйлаб “Контрафактсиз ой” ойлиги доирасида

“Биз контрафактга қаршимиз” шиори остида жамоат транспортлари ва аҳоли гавжум ҳудудларга мавзуга алоқадор баннерлар жойлаштирилмоқда, аҳоли ва тадбиркорларга турли постер, буклет ва флаерлар тарқатилмоқда, натижада эса тадбиркор ва фуқароларнинг хабардорлик даражасини ошириш назарда тутилган.

Шу муносабат билан Ғаллаорол тумани адлия бўлими ходимлари томонидан ҳам ойлик доирасида туман марказий дехқон бозорида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига контрафакт маҳсулотлардан огоҳ бўлиш юзасидан маълумотлар киритилган постер, буклет ва флаерлар тарқатилди ҳамда мазкур соҳага доир қонунчилик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар