Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ" акцияси

"ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ" акцияси

20 февраль 2023 йил
292
0

Васиятнома қолдиришнинг аҳамияти шундан иборатки, у жисмоний шахс учун ўз мулкининг вафот этгандан кейинги тақдирини ўз хоҳиш-иродаси бўйича тасарруф қилишнинг ягона усулидир. Ҳар қандай шахс фарзандларининг нафақат ўзи ҳаётлигида, балки вафот этганидан кейин ҳам яхши ва тинч-тотув яшашини истайди. Васиятнома қолдириш орқали шахс биргина ўзининг мол-мулки борасида фармойиш бериб қолмай, шу орқали ўзидан кейинги авлодларининг тинч-осойишта, фаровон ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришларини ҳам таъминлаши мумкин.

 

Худди шу муносабатларни аҳолига тушунтириш орқали низолар ва ҳар хил кунгилсизликларни олди олинади. Шу сабаб адлия тизими ходимлари томонидан жойларда кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Давра суҳбатлари вилоят адлия бошқармаси, нотариал палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, туман адлия бўлими, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва бошқа ҳамкор ташкилотлар биргаликда ўтказиб борилмоқда.

Ғаллаорол туманида бўлиб ўтган семинарда мерос масаласи ва шу билан боғлиқ бўлган фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларига тушунтириб берилди.

Шунингдек, фуқароларнинг мерос масаласи билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ижро учун қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар