Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва уни асраб авайлаш мавзусида ҳуқуқий йўналишда семинар ташкил этилди.
Ғаллаорол тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Хайдаров томонидан Ғаллаорол тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ва Ғаллаорол ихтисослаштирилган Давлат ўрмон хўжалиги ходимлари иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, хусусан, экология ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 02.02.2023 йилда тасдиқланган "Ворислик ҳуқуқи" ҳуқуқий акцияси доирасида фуқаролик қонунчилиги, мерос ва васият қолдириш, мерос ва васиятни нотариал расмийлаштириш тартиби тадбир қатнашчиларига тушунтириб берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати