Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео материал юзасидан
"Сувтаъминоти" МЧЖ Ғаллаорол туман филиали маълумотга кўра
туманнинг Самарқанд МФЙ ҳудудидан ўтган Мустақиллик кўчасида ичимлик суви қувиридаги носозликлар "Сувтаъминоти" МЧЖ Ғаллаорол туман филиали чилангарлари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман йўллардан фойдаланиш УК маълумотига кўравидео лавҳада кўрсатилган 4Р38 “М-39 а/й-Учтепа-ЖиззахМ-39” автомобил йўлининг 46,7 км.даги кўприк вилоят автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси тасарруфида бўлиб, ушбу корхона томонидан носозликларни баратараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Туман Мактабгача таълим бўлими маълумотига кўра
тумандаги 16 та давлат мактабгача таьлим ташкилотларининг 13 таси тўлиқ газлаштирилган ва қиш мавсумига тайёрлиги синовдан ўтказилган бўлиб қолган 3 та МТМ учун 102 тонна кўмир захираси яратилган. Ғаллаорол туманидаги 16 та давлат мактабгача таьлим ташкилотлари тўлиқ хажмда электр таьминоти билан таьминланган ва электр таьминоти ҳамда иситиш тизими бўйича мавжуд аниқланган муаммолар босқичма босқич бартараф этилмокда.
Фуқаролардан асоссиз маьлумот ва хабарларга ишонмаслигингизни сўраб коламиз.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати