Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат
Ғаллаорол тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра.
Туман ҳудудидаги маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ҳашар йўли билан Қашқабулоқ ҚФЙ Қашқабулоқ қишлоғи ҳудудидаги 2.5 км масофадаги ички йўллар қум-шағал аралашмаси билан таъмирлаш ишлари олиб борилган. Фуқаро У.Абдуқодировнинг мурожаатида кўрсатилган кўчага шағал ташийдиган юк автомобиллари кириши имкони бўлмаганлиги (ўта лой бўлганлиги) учун яъни юк автомобили кириши учун шағаллаштириш ишлари кейинги босқичга қолдирилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)