Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани аҳолиси миннатдор

Ғаллаорол тумани аҳолиси миннатдор

29 март 2023 йил
327
0

Ғаллаорол туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жорий 2023 йилда ҳам туманда аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар бошлаб юборилди. Шу билан бирга ишлаб чиқариш, аҳолини иш билан таъминлаш борасида ҳам кўзга кўринарли ислоҳатлар олиб борилмоқда.

         

Виоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари мазкур ишларнинг бориши билан жойига чиқиб танишиб, ўрганишди.

Ғаллаорол туманида 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 45 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция Дастурига асосан 13 та объектда 21 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида “Ғўбдин”, “Қипчоқсув” ва “Булоқбоши” маҳаллаларида барча манбалар ҳисобидан 16,9 млрд сўмлик ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун туманга барча манбалар ҳисобидан 7,1 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, туманида 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 18 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, 2022 йил 30 декабрдаги Инвестиция Дастурига асосан 6 та объект учун жами 10,6 млрд сўм маблағ, президентимизнинг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинган ПҚ – 408 – сонли қарорига асосан тумандаги 11 та объектлар учун 7,4 млрд сўм маблағ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан “Тозауруғ”, “Гулистон”, “Олимлар” ва “Томчи” маҳаллаларидаги 10,4 км электр узатиш тармоқлари реконструкция қилиниши ва 265 та темир – бетон таянчлар ҳамда 4 та трансформатор ўрнатилиши режалаштирилган.

“Ташаббусли бюджет” доирасида туманда мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, ички йўлларни таъмирлаш бўйича 16 та таклифлар ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни таъмирлаш учун 15,7 млрд сўм маблағ ажратилди.

Жорий йилда ҳам “Ташаббусли бюджет” тартиби асосида туманга жами 13 млрд сўм, шу жумладан, 1 ва 2 мавсумларга 5,9 млрд сўмдан ҳамда вилоят, туман бюджетидаги эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан 1,2 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар