Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

09 январь 2023 йил
112
0

Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.

Ғаллаорол туманида 2022 йил давомида жами 124.3 км автомобил йўли шундан 27.3 км асфальтабетон, 9 км бетон йўл, 18 км шағал ётқизилиб таъмирланди. Жумладан Қипчоқсув ҚФЙ ва Ғўбдин ҚФЙ ҳудудидаги мурожаатда айтилган автомобил йўли жами узунлиги 27 км бўлиб, ўтган йилда ушбу йўлнинг 2 километри асфальт қопламаси, 4.8 километри бетон қопламаси билан жами 6.8 км қисми таъмирланди.

Қолган 20 километри Республика автомобил йўллари қўмитаси қошидаги “Республика автомобил инвест” буюртмачилигида Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2023 йилда таъмирланиши белгиланган.

Шунингдек ўтган йилда туман бўйича жами 37 км электр тармоқлари, шундан 25.4 км электр тармоқлари замонавий СИП-35 кабелларига алмаштирилди, 11.6 км электр тармоқлари мукаммал таъмирланди, 9 та янги ТП ўрнатилди, 1635га эски симёғочлар ўрнига янги бетон устунларига алмаштирилди.

Жумладан Қипсоқсув ҚФЙ бўйича 3.6 км замонавий СИП-35 кабель, 3 та янги ТП, 72 та бетон устунлари ўрнатилиб фойдаланишга топширилди. Қўшимча тарзда Қипчоқсув ҚФЙ Тўшбулоқ ва Хитаюз қишлоқларига 30 тадан жами 60 та бетон устунлари алмаштириш учун олиб борилган.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати



Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар