Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда

Ғаллаоролда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда

09 февраль 2022 йил
282
0

Бугун юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” ғояси бош омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-июлдаги “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитатсия қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 411-сонли Қарорига мувофиқ, Ғаллаорол туманида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугун Ғаллаорол тумани Ғўбдин маҳалласи фуқароси Барно Нарзуллаевага ҳамда Мулкуш қишлоқ фуқоралар йиғини ҳудудидаги Тепа қишлоғида яшовчи Дилдора Қаршиеваларга электр юритмали кресло-аравача топширилди Ғаллаорол тумани ҳокими ўринбосфри Ғайрат Тўйчиев, Ғаллаорол тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Нилуфар Элмирзаева аравачани топшириш мақсадида Барно Нарзуллаева ҳамда Дилдора Қаршиеваларнинг хонадонларида бўлиб, дилдан суҳбатлар қуришди. Эътиборлиси, ушбу аравача фойдаланиш учун ниҳоятда қулай бўлиб, пулт ёрдамида бошқарилади.

Маълмуот учун, 2021-йилда фуқароларнинг эҳтиёжига кўра, жами 70 та ногиронлик аравачалари, 20 та эшитиш мосламаси, 8 та қўлтиқтаёқ, 10 та ҳассатаёқ, 49 та протез ортопедик маҳсулотлари берилган, 4 та якка-ёлғиз яшовчи фуқароларнинг уйлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирланган.

Ғаллаорол тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Нилуфар Элмирзаева таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 10-августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли Қарорига мувофиқ, туманда 58 нафар якка-ёлғиз фуқаролар ҳисобга олинган. Уларга бўлим томонидан 8 нафар ижтимоий ходимлар бириктирилган бўлиб, йил давомида ижтимоий хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Ғ­аллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар