Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » XALQ DEPUTATLARI G’ALLAOROL TUMAN KENGASHINING Q A R O R I

XALQ DEPUTATLARI G’ALLAOROL TUMAN KENGASHINING Q A R O R I

22 сентябрь 2023 йил
76
0

 

XALQ DEPUTATLARI G’ALLAOROL TUMAN KENGASHINING

Q A R O R I

 

VI-57-116-3-45-K_23                                          “ 19 ” сентябрь 2023-йил

 

«Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги                                               ПҚ-5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 20 апрелдаги КҚ-406-IV-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги 425-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Жорий йил 17 июлдан 07 августга қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 158 та таклифлар билдирилди. 07 августдан 27 августга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб, натижада 141 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. 17 ташаббус турли хил сабабларга кўра рад этилди. 27 августдан
    17 сентябрга қадар 141 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги ҳамда якунда 6 та ташаббус энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлганлиги ҳамда жамғармада 8 226 450 (саккиз миллиард икки юз йигирма олти миллион тўрт юз эллик) минг сўм маблағ шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ғолиб таклифлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ғолиб бўлган таклифларини молиялаштириш учун “Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК ва “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” УК Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси этиб белгилансин.
  4. Ғаллаорол туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (М.Турдимуродов)га “Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК ва “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” УК Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ДМБАТ дастурида (4017....) шахсий ғазна ҳисобварақлар очган ҳолда тегишли маблағларни ўтказиб бериш, бунда порталда ғолиб деб топилмаган бошқа лойиҳаларни молиялаштирилишига йўл қўймаслик;

- ғолиб бўлган таклифлар тўлиқ молиялаштирилиб бўлингандан сўнг маблағ ортган тақдирда туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш;

- лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишида, лойиҳа амалга ошириш дастлабки қийматидан келиб чиқиб амалга ошириладиган ишлар ҳажмини сунъий равишда кўпайтириш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш;

- ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ишларни амалга ошириш бўйича пудратчи корхоналарни аниқлашда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ белгиланган тартибда танловларни ўтказиш ҳамда ушбу жараёнларни барча босқичларини жамоатчилик ҳамда лойиҳа ташаббускорлари хабардорлигида ўтказилишини таъминлаш;

- шартномаларни қисқа муддатларда расмийлаштирган ҳолда пудратчи корхоналарга бўнак тўловларини тўлаб берилишини назоратга олиш ҳамда пудратчи томонидан шартномада кўрсатилган ишлар бажарилган (товар ва хизматлар етказиб берилган) холдагини тўловларнинг қолган қисмини амалга оширилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман Ғазначилик хизмати бўлими (Б.Саттаров)га шартномаларни рўйхатдан ўтказишда “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги Қонун талабларига қатъий риоя этилганлиги юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга ошириш ҳамда маблағларни тегишли тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу маблағларни манзилли рўйхатда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши таъқиқлансин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.

 

  

 


Ҳақл депутатлари

Ғаллаорол туман Кенгашининг

2023 йил “____” -  ________даги

_______________ - сонли қарорига

илова

 

Ғаллаорол туманида 2023 йил 2 - мавсумида жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

 

Буюртмачи ташкилот

Таклиф ID рақами

ҚФЙ ва МФЙ номи

Киритилган таклифнинг қисқача мазмуни

Ажратилган маблағ
(сўмда)

Тўплаган овозлари сони

1

“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК

031257615004

Ғўбдин

Ғаллаорол туман Ғўбдин ҚФЙ Хўжакабуд қишлоғида 3000 метр ички йўлларга асфалт қопламасини ётқизиш. Мактаб ўқувчилари ва аҳоли учун қулайлик яратиш.

1 320 000 000

12050

2

“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК

03170289004

Қўкгумбаз

Ғаллаорол туман Кўкгумбаз МФЙ Кўкгумбаз қишлоғининг 5 км ички йўлларини асфалт бетон ётқизиш

1 320 000 000

10981

3

“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК

031288687004

Қўкгумбаз

Қоронғул қишлоғига кириш ва ички йўлларни асфалт ва бетонлаштириш ҳамда таъмирлаш

1 320 000 000

9090

4

“Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” УК Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси

031255657004

Қўкгумбаз

Заргар қишлоғига янги артизан қудуқ қазиб 10 км тармоқ тортиб тоза ичимлик суви билан таъминлаш

1 320 000 000

8558

5

“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК

03166364004

Қўкгумбаз

Бахмалсой қишлоғи ички йўлларини таъмирлаш (асфалт бетон ва симент бетон) ва қишлоқ ҳудудини кесиб ўтувчи 4Р38 автомобил йўлида ҳаракат жадаллиги юқорилигини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг йўл бўйидан қулай ва хавфсиз харакатланиши учун пиёдалар йўлаги қуриш

1 320 000 000

7026

6

“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК

03168238004

Қашқабулоқ

Ғаллаорол туман Қашқабулоқ МФЙ Қашқабулоқ қишлоғида 3 км йўл асфалтлаштириш

1 320 000 000

5251

 

Жами:

7 920 000 000

52 956

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар