XALQ DEPUTATLARI G’ALLAOROL TUMAN KENGASHINING Q A R O R I
|
VI-57-116-3-45-K_23 “ 19 ” сентябрь 2023-йил
«Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 20 апрелдаги КҚ-406-IV-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги 425-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- ғолиб бўлган таклифлар тўлиқ молиялаштирилиб бўлингандан сўнг маблағ ортган тақдирда туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш;
- лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишида, лойиҳа амалга ошириш дастлабки қийматидан келиб чиқиб амалга ошириладиган ишлар ҳажмини сунъий равишда кўпайтириш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш;
- ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ишларни амалга ошириш бўйича пудратчи корхоналарни аниқлашда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ белгиланган тартибда танловларни ўтказиш ҳамда ушбу жараёнларни барча босқичларини жамоатчилик ҳамда лойиҳа ташаббускорлари хабардорлигида ўтказилишини таъминлаш;
- шартномаларни қисқа муддатларда расмийлаштирган ҳолда пудратчи корхоналарга бўнак тўловларини тўлаб берилишини назоратга олиш ҳамда пудратчи томонидан шартномада кўрсатилган ишлар бажарилган (товар ва хизматлар етказиб берилган) холдагини тўловларнинг қолган қисмини амалга оширилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳақл депутатлари
Ғаллаорол туман Кенгашининг
2023 йил “____” - ________даги
_______________ - сонли қарорига
илова
Ғаллаорол туманида 2023 йил 2 - мавсумида жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
№ |
Буюртмачи ташкилот |
Таклиф ID рақами |
ҚФЙ ва МФЙ номи |
Киритилган таклифнинг қисқача мазмуни |
Ажратилган маблағ |
Тўплаган овозлари сони |
1 |
“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК |
031257615004 |
Ғўбдин |
Ғаллаорол туман Ғўбдин ҚФЙ Хўжакабуд қишлоғида 3000 метр ички йўлларга асфалт қопламасини ётқизиш. Мактаб ўқувчилари ва аҳоли учун қулайлик яратиш. |
1 320 000 000 |
12050 |
2 |
“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК |
03170289004 |
Қўкгумбаз |
Ғаллаорол туман Кўкгумбаз МФЙ Кўкгумбаз қишлоғининг 5 км ички йўлларини асфалт бетон ётқизиш |
1 320 000 000 |
10981 |
3 |
“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК |
031288687004 |
Қўкгумбаз |
Қоронғул қишлоғига кириш ва ички йўлларни асфалт ва бетонлаштириш ҳамда таъмирлаш |
1 320 000 000 |
9090 |
4 |
“Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” УК Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси |
031255657004 |
Қўкгумбаз |
Заргар қишлоғига янги артизан қудуқ қазиб 10 км тармоқ тортиб тоза ичимлик суви билан таъминлаш |
1 320 000 000 |
8558 |
5 |
“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК |
03166364004 |
Қўкгумбаз |
Бахмалсой қишлоғи ички йўлларини таъмирлаш (асфалт бетон ва симент бетон) ва қишлоқ ҳудудини кесиб ўтувчи 4Р38 автомобил йўлида ҳаракат жадаллиги юқорилигини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг йўл бўйидан қулай ва хавфсиз харакатланиши учун пиёдалар йўлаги қуриш |
1 320 000 000 |
7026 |
6 |
“Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК |
03168238004 |
Қашқабулоқ |
Ғаллаорол туман Қашқабулоқ МФЙ Қашқабулоқ қишлоғида 3 км йўл асфалтлаштириш |
1 320 000 000 |
5251 |
|
Жами: |
7 920 000 000 |
52 956 |