Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Газ узилгач ҳосили нобуд бўлган Ғаллаоролдаги иссиқхона бўйича

Газ узилгач ҳосили нобуд бўлган Ғаллаоролдаги иссиқхона бўйича

01 февраль 2022 йил
223
0

Kun.uz сайтида Ғаллаорол туманида иссиқхонасидаги ҳосили нобуд бўлган тадбиркор Нуриддин Ҳожиевнинг газ тармоғидан узилгани туфайли 57 минг туп бодринг ниҳоллари совуқ уришидан кўрган катта зарар бўйича Ғаллаорол тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори асосида, “Худудгазтаъминот” АЖнинг 2021 йил 29 ноябрдаги “ Сохада олиб борилаётган ишларни ўрганиш тўғрисидаги” 332-сонли буйруғига асосан ишчи гуруҳ томонидан 2021 йилнинг 1 декабрь куни “Азиз Агро Имкон Саноат” МЧЖнинг табиий газдан 2021 йилнинг сентябрь холатига юзага келган дебитор қарздорлигини тўламай, бир неча маротаба берилган огоҳлантириш хатларининг ижроси таъминламай, ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғидан фойдаланганлиги учун узиб қўйилган.

Шунингдек, "Ҳудудгаз Жиззах" филиали метрология бўлими, “Азиз Агро Имкон Саноат” МЧЖнинг газдан ноқонуний уланганлиги учун 75 миллион сўм жарима солган.

Тадбиркорнинг мурожаатида келтирилган ҳолатлар бўйича Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев бошчилигида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров, туман ҳокими ўринбосарлари А.Мамаражабов, М.Солоҳиддинов, “Ғаллаоролтумангаз” ГТБ раҳбари С.Муродов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Мамаев, “Агро инспекция”нинг туман бўлими бошлиғи И.Усмонов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бошлиғи К.Сулаймоновлар иштирокида ишчи гуруҳ тузулиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тузилган ишчи гуруҳ ва туман прокуратураси томонидан “Ғаллаоролтумангаз” ГТБ билан “Азиз Агро Имкон Саноат” МЧЖ  ўртасида тузилган шартнома шартлари қонунга мувофиқ ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар