Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

19 сентябрь 2022 йил
25
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ғаллаорол туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими томонидан соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жорий-2022 йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан доимий таҳлилллар олиб борилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими техника холатини назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлъдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, Инспекциянинг бўлимлари томонидан идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, давлат рақами белгиси, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелъдаги 325-сон билан тасдикланган карорда мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини соз холда ишга чиқарилиши ва белгиланган тартибда хужжатлар билан таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, янги намунадаги давлат рақам белгилари, пластик шаклдаги техник паспортлар ва техник гувохнома, тракторчи-машинист гувохномалари билан таъминлаш, мажбурий техник кўрикдан ўткзиш ишлари қатъий белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга кўра инспекторлар томонидан ваколат доирасида жами 241 та назорат тадбирлари, ўтказилиб, шундан 230 таси маниторинг ва 11 таси текшириш тартибида олиб борилган. Назорат тадбирлари давомида 288 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга 176 та огоҳлантирув ва 202 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрматмалар берилган. 85 та ҳолатда эса маъмурий иш қўзғатилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича 8 миллион 330 минг сўмлик жарима жазолари қўлланилган.

Шунга қарамасдан, жойларда “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими ва туман ИИБ ЙҲХБ бўлими ходимлари билан хам қўшма рейдлар давомида жисмоний ва юридик шахслар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқараётган механизаторлар (ҳайдовчилар) томонидан ҳамон қонунбузилиш ҳолатлари учраб турибди.

Шу каби назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад бу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими техника

холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси

катта инспектори Хидиров Нурали Саидрасулович.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар