Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш муддати якунланмоқда
Маълумки, идоравий бўйсинуви ва мулк шаклидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг хисобиниюритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек давлат рақам белгиси ва техник паспорт бериш улардан фойдаланиш ва мавсумга тайёргарлиги бўйича назорат қилиш инспекциянинг вазифараридан бири ҳисобланади. Айни пайтда, “Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан хам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон билан тасдикланган карорида мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини соз холда ишга чиқарилиши ва белгиланган тартибда хужжатлар билан таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, янги намунадаги давлат рақам белгилари, пластик (ID CARD) шаклдаги техник паспортлар ва техник гувохнома, тракторчи-машинист гувохномалари билан таъминлаш, мажбурий техник кўрикдан ўткзиш ишлари белгиланган.
2021 йил 1 январ-2022 йил 31 декабр даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши.
Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1-январдан бошлаб ҳақийқий эмас деб ҳисобланади деб қатъий белгилаб қўйилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ягона электрон базаси яратилиб тез ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишига эришилди.
Шунингдек, туманимизда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида жисмоний ва юридик шахсларга сифатли ва замон талабларига мос келадигин давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида давлатимиз томонидан замонавий компютер техналогиялари билан таъминланган. Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлаётган мурожаатларга қисқа муддатларда тегишли давлат хизматлари кўрсатилиб, пластик (ID CARD) шаклдаги техник паспортва тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Шу кунга қадар туманда мавжуд 1720 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ва агрегатлардан 1105 тасининг техник хужжатлатлари (ID CARD) шаклдаги хужжатларга ҳамда 348 та тракторчи-машинист гувоҳномалари янги намунадаги (ID CARD) шаклдаги хужжатларга алмаштириб берилди.
Хурматли мулк эгалари сизлардан ўзингизга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳномалари ва тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш муддати якунланаётганлиги учун қисқа муддатда янги намунадаги пластик (ID CARD) шаклдаги хужжатларга алмаштиришингизни сўраймиз.
“Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими
техника холати ва агротехник тадбирларни назорат
қилиш шўъбаси катта инспектори Хидиров Нурали Саидрасулович.